Солиқ ва божхона кодексларининг янги таҳрирдаги лойиҳалари ишлаб чиқилади
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Дастурнинг III боби «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган. Унинг Солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш бўлимида амалга оширилиши мўлжалланаётган қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.
Жумладан, Солиқ маъмуриятчилиги ва назоратини ташкил этиш тартиби ва методологиясини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш юзасидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳа билан Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланади. Концепцияда, хусусан, 2018 йил 1 майгача Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Божхона қонунчилигини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади ва бу лойиҳа билан Божхона қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланади. Концепцияга кўра, 2018 йил 1 мартгача Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланмоқда;
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022