Мудофаа вазирлигида 40 га яқин ҳарбий хизматчи ишдан бўшатилди, 36 нафарининг лавозими пасайтирилди
Мудофаа вазирлигида 40 га яқин ҳарбий хизматчи ишдан бўшатилди, 36 нафарининг лавозими пасайтирилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган.
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг таъкидлашича, мудофаа вазирининг икки ўринбосари, Қуролли Кучлар академияси раҳбари ва Чирчиқ ҳарбий билим юрти бошлиғи лавозимидан озод қилинган.
«Бу нимадан далолат беради? Бу биринчи навбатда, соҳада ҳарбий кадрлар фаолиятини аниқ баҳолашнинг рейтинг тизими мавжуд эмаслигини, оқибатда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз эканини кўрсатади. Мана шу ва бошқа мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тизимда барча ишларни замон талаблари даражасида ташкил этиш, ҳарбий соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида мен Бош штаб бошлиғи ҳамда барча ҳарбий округ қўмондонларини янгитдан тайинладим.
Шу муносабат билан барчангизни огоҳлантириб айтмоқчиман: 2018 йил сизлар учун катта синов йили бўлади. Нега деганда, ҳар қайси округ олдида турган вазифалар, мавжуд таҳдид ва хавф-хатарлар бир-бирига ўхшамайди. Буни ҳар қайси раҳбар чуқур билиши ва ўз фаолияти учун зарур хулоса чиқариб олиши даркор», - деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024