Wenger out! Унинг ўрнига номзод тайёр
«Бавария»нинг собиқ устози Карло Анчелотти Лондоннинг «Арсенал» клубини бошқаради. Лондон клуби раҳбарияти Арсен Венгер билан шартномани узайтирмасликка ва унинг ўрнига ёзда италиялик мутахассисни таклиф этишга қарор қилган.
Corriere dello Sport тарқатган хабарга кўра, Карло Анчелотти бу таклифга розилик берган. АПЛда ишлаш тажрибасига эга (у ўз вақтида «Челси»да ишлаган) бу 58 ёшли мураббий 4 йиллик шартнома тузади ва унга йилига 10 млн евро миқдорида маош тўланади.
Жорий мавсумда «Арсенал» кутилганидек иштирок эта олмаяпти ва айни вақтда турнир жадвалида олтинчи ўринда кетмоқда. Жамоа Англия Кубогини тарк этган, Европа Лигасида гуруҳ босқичидан чиққан.
Ҳозирча Венгернинг келажаги борасида аниқ бир қарорга келингани йўқ. Бироқ «Эмирейтс»да француз мутахассиси бу сафар шартномаси тугагунига қадар жамоада қолмаслигига ишонч ортиб бормоқда.
Қайд этиб ўтиш керак, «Арсенал» олдиндан Венгерсиз келажакка тайёргарликни бошлаб юборган. Жорий мавсум бошида клуб спорт директори лавозимини жорий қилди. Шунингдек Венгернинг чегара билмас ваколатларини чеклаш мақсадида клуб раҳбариятида Свена Мислинтата ва Рауль Санллехи иш бошлади. Илгари Венгер жамоада кўп жиҳатларга жавоб берсаЮ ҳозирга келиб унинг ваколатлари фақат мураббийликка қадар қисқарган.
Анчелоттидан ташқари клуб бош мураббийлик учун, «Манчестер Сити»да Гвардиолага ёрдамчилик қилаётган, собиқ жамоа сардори Микел Артета ва ёзда «Ювентус» билан 2020 йилга қадар шартномасини узайтирган Массимилиано Аллегри номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
12:33 / 03.11.2024