Иқтисодиёт | 15:07 / 12.01.2018
23291
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЯИМ 2017 йилда 5,3 фоизга ўсди

Фото: iStock

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) жорий нархларда 249,13 триллион сўмдан ошди ва 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоизга ўсди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ЯИМ индикатори 2016 йилги нархларга нисбатан 18,9%ни ташкил этди.

2017 йил якунлари бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ 7,69 млн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 3,6%га кўп.

Иқтисодий ўсиш суръати миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ижобий ўсишига боғлиқдир. Миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари томонидан яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) умумий ЯИМ 89,8 фоизини ташкил этди ва 5,3 фоизга ўсди.

Маҳсулотларга соф солиқлар ЯИМ таркибида 10,2%ни ташкил этди ва 5,3%лик шунга ўхшаш ўсишни кўрсатиб берди.

Ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига энг катта ҳисса хизмат кўрсатиш соҳаси томонидан қўшилди, у ўтган йилга нисбатан 6,9%га кўп. Шу жумладан, турар-жой ва озиқ-овқат хизматлари 3,9%га (ЯИМ таркибидаги улуши - 11,5%), олиб ўтиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа - 8,9% (11,0%) ҳамда бошқа хизматлар - 7,3%га (24,8%) ўсди.

2017 йилда ЯИМ таркибида мулкчилик шакллари бўйича иқтисодиётнинг нодавлат секторига умумий ҳажмнинг 81,0%, давлат секторига 19,0% тўғри келди.

Мавзуга оид