Жаҳон | 18:37 / 14.01.2018
7424
1 дақиқада ўқилади

Эрондаги намойишлар давомида 25 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди 

Фото: AFP 2018 / Mohammad Ali Marizad

Эрон суд идоралари Эронда яқинда юз берган норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар ва ҳибсга олинганлар бўйича аниқ маълумотларни берди. Маълум қилинишича, намойишлар давомида 25 киши ҳалок бўлган, 400 киши ҳибсга олинган. Бу ҳақда Press TV хабар бермоқда.

Аввалроқ 20 киши ҳалок бўлгани ва 450га яқин киши ҳибсга олингани маълум қилинганди.

Эроннинг йирик шаҳарлари, жумладан Теҳрон, Машҳад, Исфахон ва Рештда 28 декабрдан бошлаб бир неча кун давомида норозилик намойишлари ўтганди. Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, норозиликлар ички муаммолар ҳамда бошқа давлатлар гижгижлаши сабабли юз берган.  

Мавзуга оид