Ўзбекистон | 11:20 / 14.01.2018
13302
1 дақиқада ўқилади

«Kun.uz» ватан ҳимоячиларини табриклайди

«Kun.uz» жамоаси барча ўзбекистонликларни «Ватан ҳимоячилари куни» ва Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги билан қутлайди.

Таҳририятимиз Ватан ҳимояси учун ҳамиша шай турган миллий армияга, мард ва жасур ўғлонларга мамлакатдаги тинчликни таъминлаб туришдаги матонати учун чексиз ҳурмат ва ифтихор билдиради.

Бундан кейин ҳам ҳар бир ватан ҳимоячисига мустаҳкам соғлик, олижаноб фаолиятингизда куч ва ғайрат тилаймиз.

Яна бир бор байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Мавзуга оид