Жаҳон | 16:06 / 15.01.2018
24671
2 дақиқада ўқилади

Туркия: «АҚШ террорчилар армиясини тузиб, олов билан ўйнашмоқда»

Фото: Anadolu

Туркия бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ АҚШнинг Суриядаги сиёсатини танқид қилди.

«АҚШ PYD/YPG террорчиларини (Курдистон ишчилар партиясининг Суриядаги қаноти) ИШИДга қарши кураш баҳонасида қуроллантирди. Вашингтоннинг Суриядаги янги қадамлари стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси ҳисобланадиган Туркия билан дўстоналикни ифодаламайди», - деган вазир ўринбосари.

«АҚШ ИШИДга қарши курашда Туркия билан эмас, PYD/YPG террорчилари билан ҳамкорлик қилиб, олов билан ўйнашмоқда. Улар террорчиларга минглаб юк машиналарида қурол-яроғ етказиб беришди. АҚШ Сурия чегарасида хавфсизликни таъминлаш ниқоби остида террорчилар армиясини тузди», - дея давом этган у.

Бундан аввалроқ АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция вакилига асосланган ҳолда ОАВ Вашингтон Сурия чегараларида 30 минг кишилик ҳарбий контингент ташкил этаётгани ҳақида хабар тарқатганди.

АҚШ режасига кўра, «чегара кучлари»нинг катта қисми YPG жангчиларидан тузилади ва Туркия ҳамда Ироқ билан чегараларни назорат қилади.

Мавзуга оид