Ўзбекистон | 15:22 / 15.01.2018
85436
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда армияга чақирув эълон қилинди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 13 январь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар захирасига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролари 2018 йилнинг февраль - март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Бундан ташқари, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2018 йилнинг февраль - апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига бўшатилади.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби В.Маҳмудов зиммасига юкланди. 

Мавзуга оид