Ўзбекистон | 17:20 / 15.01.2018
59573
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди

Ўзбекистон Марказий банки 16 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси эса 7,38 сўмга кўпайиб, 8146,38 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ўтган ҳафтадагига нисбатан 177,51 сўмга ошди ва 1 евро 9965,47 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 92 тийинга қимматлашиб, 143,97 сўмни ташкил қилди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид