Ўзбекистон Freedom House'нинг демократия даражаси энг паст бўлган мамлакатлар рўйхатида
Freedom House ташкилоти дунёнинг турли мамлакатларидаги демократия ривожи даражаси рейтингини тақдим этди. Ўзбекистон демократия даражаси энг паст бўлган мамлакатлар рўйхатидан жой олди. 2018 йилги эркинлик даражаси энг паст бўлган мамлакатлар рўйхатида шунингдек Сурия, Жанубий Судан, Эритрея, КХДР, Туркманистон, Экваториал Гвинея, Саудия Арабистони, Сомали, Судан, ЖАР ва Ливия мамлакатлари номи қайд этилган.
Умуман олганда, Freedom House тамойилларига кўра, дунёнинг барча мамлакатлари уч тоифага бўлинади: эркин, қисман эркин ва эркинлик бўлмаган мамлакатлар.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, Россия ва Хитой демократияга ўз "репрессив режими"га таҳдид сифатида қарайди.
Бундан ташқари, ҳисоботда АҚШ "эркин мамлакат" сифатида эътироф этилган бўлса-да, Freedom House президент Дональд Трампнинг "журналистларга таҳдиди", унинг "қарорларини бекор қилувчи судьяларни танқид қилиши", мигрантларни камситишини қаттиқ танқид қилди.
Мавзуга оид
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
14:23 / 27.09.2024
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
20:30 / 18.09.2024
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилади
19:53 / 16.09.2024