Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеа бўйича шошилинч алоқа рақамларини ишга туширди
Қозоғистоннинг Ақтўбе областида ёниб кетган автобус салонида жами 57 киши, уларнинг 54 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Айни вақтда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеа бўйича шошилинч алоқа рақамларини ишга туширган.
«Автобус салонида жами 57 киши бўлган, дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг 54 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикаваси ФВВ шошилинч алоқа телефон рақамлари — (+998 71) 147-10-50 ва (+998 71) 212-67-00.
Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ шошилинч алоқа телефон рақамлари — (+7 7132) 56-29-62 ва (+7 7132) 56-68-85.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Қозоғистон Республикаси Ақтўбе областининг Иргиз районида йўловчилар автобуси ёниб кетган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитасининг маълумотларига кўра, беш йўловчи автобусни тарк этишга улгурган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 52 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:00
Қозоғистонда AZAL лайнери ҳалокати версияларига ҳозирча баҳо берилмади
20:58 / 26.12.2024
Катта эҳтимол билан Россия ракетаси зарба берган. Оқтовдаги авиаҳалокатнинг иккинчи кунига келиб яна нималар маълум?
19:17 / 26.12.2024
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
16:55 / 26.12.2024