Жаҳон | 08:34 / 19.01.2018
46213
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ИИВ автобус фожиасини бахтсиз ҳодиса сифатида баҳоламоқда

Фото: Қозоғистон ФВВ

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлгани тахмин қилинаётган автобуснинг ёниб кетиши бахтсиз ҳодиса бўлган. Бу ҳақда РИА «Новости» республика ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаевнинг баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, у ерда йўл-транспорт ҳодисаси рўй бермаган. Шу билан бирга, биз қандайдир жиноий ҳолатларни кўраётганимиз йўқ, афтидан, бахтсиз ҳодиса юз берган. Бу омон қолганларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланмоқда, уларнинг бари ёнғин автомашина салонида бошланганини иддао этишмоқда», - дея айтиб ўтди у.

Тургумбаев ёнғинга нима сабаб бўлгани бугун, 19 январь куни аниқланишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ақтўбеда ҳалок бўлганлардан 30 нафарининг шахси аниқлангани хабар берилганди.

Мавзуга оид