Жамият | 12:10 / 22.01.2018
50536
3 дақиқада ўқилади

Наманганлик ҳалок бўлганлар оила аъзолари учун Ўзбекистон бўйлаб хайрия акциялари ўтказилмоқда

Фото: Facebook/Xushnudbek Xudayberdiyev

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш мақсадида турли хайрия акциялари ўтказилмоқда. Жумладан, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ташаббуси билан амалга оширилган хайрия акциясида бир кун ичида 60 миллион сўм йиғилган ва улар жабрдийда оилаларга етказилган.

“Бугун Баҳриддин Чустий акамиз Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон туманида ҳокимият вакиллари билан бир нечта хонадонга бордилар.

Фото: Facebook/Xushnudbek Xudayberdiyev
Фото: Facebook/Xushnudbek Xudayberdiyev

Тўрақўрғон туманида 20 та хонадондан 21 киши вафот этибди, “Катта қурама” маҳалласининг ўзидан 10 киши...

Кеча ҳукумат ва Наманган вилояти ҳокимининг ташаббуси билан барча марҳумларнинг хонадонига 5 миллион сўмдан пул берилган экан, бугун Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ташаббуси билан ҳар бир хонадонга қўй ва Поп туманидаги ташкилотлар ташаббуси билан бозор-ўчар етказилибди”, дейилади Хушнудбек Худайбердиевнинг Facebook’даги саҳифасида.

Фото: Facebook/Xushnudbek Xudayberdiyev
Фото: Facebook/Xushnudbek Xudayberdiyev

Маълумотларга кўра, 1 кун ичида акцияга 60 млн сўмдан зиёдроқ пул йиғилган. Бу сумма ичига валюта картасига ўтказилган пуллар қўшилмаган, чунки пластик картада СМС-хизмат йўқлиги сабабли ҳисоб аҳли аниқлаштирилмаган.

“Йиғилган жами суммадан 12 млн. 300 минг сўми тарқатилди. Бунда:
Раҳмонов Омонулло хонадонига 5.000.000 сўм (шароити оғирроқ бўлгани учун);
Нишонов Отабек хонадонига 2.500.000 сўм;
Ҳошимбоев Нурмуҳаммад хонадонига 2.500.000 сўм;
Умаралиев Солижон хонадонига 2.300.000 сўм.

Фото: Facebook/Xushnudbek Xudayberdiyev
Фото: Facebook/Xushnudbek Xudayberdiyev

Хайрия акциямиз давом этади. Ҳозирча дастлабки режаларимиз бўйича, халқимизнинг саҳовати натижасида ҳар бир марҳумнинг оиласига 10 млн сўмдан ажратишни ният қилганмиз. Шунда тахминан 500 млн сўмдан кўпроқ маблағ керак бўлади. Умид қиламизки, биргалашиб, ушбу довонни бемалол забт эта оламиз.

Дастлабки таассуротлар шунақаки, марҳумларнинг оиласидаги аҳвол ҳақиқатдан яхши эмас. Анчайин ночор туришар экан.

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 3723 2663

Хорижий валютада пул ўтказмалари учун пластик рақами:
4847 9907 0722 6123

Иккала карта ҳам Баҳриддин Нажмиддинов номига очилган.

Шунингдек, хориждагилар PayPal тизими орқали ҳам қуйидаги манзилга пул ўтказишлари мумкин:
paypal.me/AbrorjonKodirov (abrorkodirov.uz@gmail.com)

Саволлар туғилганда Телеграм ва WhatsApp орқали +998946119998 (Хушнудбек) рақамига мурожаат қилишингиз мумкин”, - деб ёзади Хушнудбек Худайбердиев.

Маълумот ўрнида: яқин кунларда KUN.UZ таҳририяти ҳам ушбу фожиада ҳалок бўлганлар оила аъзолари учун хайрия акциясини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида «Самара-Чимкент» автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди. 

Мавзуга оид