Дунёдаги энг яхши меҳмонхона маълум қилинди
Traveller's Choice анъанавий мукофоти натижаларига кўра, дунёнинг энг яхши меҳмонхоналари рейтинги тузилди.
Унга кўра, 1-ўринни бирор бир ривожланган давлатдаги меҳмонхона эмас, балки Камбожанинг Сиемреап шаҳридаги Viroth's меҳмонхонаси эгаллади. Бу ерда бир кун қолиш тахминан 100 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда TripAdvisor саёҳатлар сайтида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, ғолиб сайт фойдаланувчилари фикрлари асосида танланган. Viroth's меҳмонхонаси ҳақида билдирилган 910 та фикрдан фақатгина 5 тасигина салбий бўлган.
2-ўринни Коста-Рикадаги Tulemar Bungalows & Villas меҳмонхонаси эгаллаган, бу ерда бир кун қолиш 300 долларни ташкил қилади. Бу меҳмонхонада бўлганларнинг 92 фоизи у ҳақда ижобий фикр билдиришган.
3-ўринни Ҳиндистоннинг Жохпуридаги Umaid Bhawan Palace меҳмонхонаси эгаллади. Бу ерда бир кун қолиш 850 долларга тушади.
Рейтингнинг етакчи ўнталигидан Италиядаги Belvedere, АҚШдаги The Nantucket Hotel & Resort, Франциядаги La Reserve Paris, Коста-Рикадаги Nayara Springs ва Вьетнамдаги Hanoi La Siesta Hotel Trendy меҳмонхоналари ўрин олган.
Мавзуга оид
07:23 / 20.09.2022
1 куни 2,5 миллиондан 29 миллион сўмгача — Самарқанддаги янги меҳмонхоналар ва президент апартаментлари (фото)
15:40 / 03.09.2022
«Сайёҳлар олдида шарманда бўляпмиз» – Тошкентда ички ишлар ходимлари тонг саҳардан меҳмонхоналарни текширмоқда
07:52 / 22.08.2022
Сомали пойтахтида меҳмонхонага ҳужум оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
14:34 / 25.07.2022