Жаҳон | 19:30 / 24.01.2018
12450
1 дақиқада ўқилади

Туркия Африн амалиётидаги йўқотишлар ҳақида маълумот берди

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған «Зайтун новдаси» амалиёти давомида 268 курд жангариси йўқ қилингани, Туркия ва Сурия мустақил армияси эса 7-8 кишини йўқотгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Anadolu хабар берган.

«Туркия қуролли кучлари «Зайтун новдаси» амалиёти давомида йўқотишларга учради, яраланганлар бор. Бироқ, Туркия ҚК ва Сурия мухолифати сафида илк тўрт кунда йўқотишлар сони етти-саккиз кишини ташкил қилган бўлса, рақибнинг 268 жангариси йўқ қилинди. Амалиёт террорчилар бутунлай йўқ қилинмагунга қадар давом этади», - дея маълум қилган Эрдўған.

Аввалроқ Эрдўған Туркия чегараси бўйлаб кузатилаётган «ўйинлар»ни тилга олганди.

Мавзуга оид