Ўзбекистон | 11:18 / 25.01.2018
65813
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти прокурори ўзгарди

Фото: Prokuratura.uz

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Ғайратжон Собирович Фозилов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Шу пайтга қадар ушбу вилоят прокурори сифатида ишлаб келган адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимига ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг икки вилоятига янги прокурорлар тайинланганди.

Мавзуга оид