Спорт | 14:50 / 25.01.2018
116460
2 дақиқада ўқилади

«Шавкат Мирзиёев ё футболни кўтараман ёки бутунлай йўқ қиламан деган» — Раматов

Фото: KUN.UZ

ЎФА янги президенти Очилбой Раматов навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференцияси вақтида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун қилиниши лозим бўлган ишларга тўхталиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг футболга бераётган эътибори ҳақида ҳам гапирди.

«Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев жуда ҳам қаттиқ топшириқлар берган. Улар ё футболни кўтараман ёки бутунлай йўқ қиламан, деган.

Президент қабулхонасига келаётган мурожаатларнинг аксариятида ҳам мухлислар талаб қилишмоқда. Нега бизда футбол ривожланмаяпти? Нега бизда ҳаммаси «ўйин»? Нега ҳакамларимиз ҳар хил қинғир ўйинлар қилади? Бунга қарайдиган бир, футболнинг эгаси борми, деган гапларни одамлар ёзяпти. Буларнинг барчаси йиғилиб-йиғилиб томчи бўлиб, денгиз бўлади.

Мухлислар ҳам Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧга чиқишини кўришни истайди. Аммо у қилдик, бу қилдик, ҳеч нарсани эплай олмадик. ЖЧ-2018га ҳам чиқа олмадик», дея Раматовнинг сўзларидан иқтибос келтиради Tribuna.UZ мухбири.

Мавзуга оид