Ўзбекистон | 16:30 / 28.01.2018
49287
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида қор ёғиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 5-10 даражагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кутилади. Кечаси 10-15, кундузи 2-7, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва  Сирдарё  вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, Самарқанд вилоятида қор ёғади. Кечаси 9-14, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кутилади. Кечаси 7-12 даража, кундузи 0-5 даражагача совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид