Ўзбекистон | 20:00 / 28.01.2018
65728
10 дақиқада ўқилади

Прописка бўйича енгилликлар, миси чиққан Фарғона ҳокими, ўзбек футболида янги давр ва бошқа хабарлар

Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимларини KUN.UZ дайжестида эслаб ўтамиз.

Ҳафтанинг энг муҳим хабари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналишлари бўйича ҳаракат стратегиясини амалга ошириш бўйича «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»даги Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

Тошкентда энди ишга киришда прописка талаб этилмайди ва доимий пропискасиз уй сотиб олиш мумкин бўлади

Ўзбекистонда «ҳалол» стандарти жорий қилинади

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказишга икки йиллик мораторий эълон қилинади

Парламент Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини назорат қилади

 

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлари Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалида вьетнамлик тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонига эга чиққанлари бўлди.

 

Бунгача ҳафта ичида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ЎФФ Ўзбекистон футбол ассоциациясига айлантирилди. ЎФФ президенти, МОҚ раиси бўлган Умид Аҳмаджонов ўз ваколатларини топширди. Бош вазирнинг бирини ўринбосари Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланган эди.

Фото: AFC

Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади

Одил Ҳамробеков мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Ғолиблар

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон билан расмий мусобақаларда зафар қучган учинчи мураббий бўлди

 

Ҳафта давомида Ақтўбе қурбонлари хотирланди, уларнинг дафн этиш маросимлари ўтказилди. KUN.UZ марҳумлар хонадонидан репортаж тайёрлади.

Ақтўбе фожиасига бағишланган махсус кўрсатув: Қабристонда дўппайган мардлар гумбази

Оналар йиғиси, оталар андуҳи

Ақтўбе оқибатлари бўйича ҳукумат қарори: чипталар нархи арзонлаштирилади

Ақтўбе фожиасидан сўнг. «Ўзбекистон темир йўллари» Россия йўналиши бўйича қўшимча поездларни йўлга қўймоқда

 

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ақтўбедаги нохуш ҳодиса оқибатларига бағишланган селектор йиғилишида Тошлоқ туман аҳолисини ҳақорат қилгани ҳафтанинг энг кўп муҳокама қилинган мавзусига айланди

Фото: Kun.uz

Акс-садо: Фарғона вилояти ҳокимининг ҳақоратларига ўзбекистонликлар муносабат билдиришмоқда

Олтин деб юрганинг мис чиқса...

 

Давлатлараро муносабатлар

Фото: Президент матбуот хизмати

Жаҳон банки бош ижрочи директори: «Бу йил ўзбеклар чемпионлар орасида

Ўзбекистон 134-давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатди

Шавкат Мирзиёев Беларусь президентини Ўзбекистонга таклиф қилди

Афғонистонлик ёшлар таҳсил олиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришди

Туркияда ўзбекистонлик талабалар бирлашмаси ташкил этилди

Қорақалпоғистондаги туман ҳокими инвесторларни Вьетнамдан жалб қилмоқчи

Мирзиёев Россия билан атом энергияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади

 

Жамият

Фото: Getty Images

Самарқанд ва Валенсия шаҳарлари биродарлашади

Ўзбекистонда жамоавий мурожаатлар учун «Mening fikrim» онлайн петиция майдони яратилади

Туман ва шаҳарларда Халқ қабулхоналарининг янги бинолари қурилади

Андижонлик аёл бирданига тўрт ўғил фарзандли бўлди

Ўзбекистонда миллий автомобиллар ҳақида анимацион фильм ишланмоқда

 

Транспорт ва логистика

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбари ўзгарди

Chevrolet Orlando ишлаб чиқариш тўхтатилади

Кобулда Ўзбекистон автомобиллари сотуви йўлга қўйилади

GM Uzbekistan Ливан ва Иорданияга Chevrolet Spark етказиб бера бошлади

Афғонистондан Хитойга Андижон орқали 3 кунда борилади

Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive 2019 йилда маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди

«Урганч – Бухоро» йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилмоқда

 

Инновациялар

Ўзбекистон яқин келажакда ўз сунъий йўлдошини учиради

Термизда «Инновациялар ва давлат хизматлари маркази» иш бошлайди

Бўлажак профессор билан суҳбат: Коррупция, инновация ва сиёсий иқтисод ҳақида

Жорий йилнинг I чорагида банкоматлар сони 595 тага етказилади

Юқори технологияли лойиҳалар 5 йилгача солиқлардан озод этилди

 

Прописка

Фото: Kun.uz

Тошкентда энди ишга киришда прописка талаб этилмайди ва доимий пропискасиз уй сотиб олиш мумкин бўлади

Тошкентда уй-жойни пропискасиз расмийлаштириш тартиби қачон ишга тушади?

Айни кунларда Тошкент шаҳрида кўчмас мулк олди-сотдиси ҳозирча доимий пропискасиз амалга оширилмайди

Ўзбекистонга прописка бўйича чекловларнинг бекор қилиниши нима беради?

«Прописка» тизими тадбиркорга ҳам зиён келтирмоқда

 

Ҳуқуқ-тартибот

Фото: Kun.uz

ЙПХ ва ППХ ходимлари видеокамера билан таъминланади

Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун алоҳида паспортлар берилади, биометрик паспорт муомаладан чиқарилади

Алимент тўлашга мажбур шахсга хорижга чиқиш бўйича қўйилган тақиқ қандай олиб ташланади?

Ўзбекистонда Фуқаролик-процессуал кодекси тасдиқланди

Иқтисодий процессуал кодекс тасдиқланди. Қандай ўзгаришлар бор?

 

Маърифат ва қадриятлар

Фото: Google

Қуръони карим лотин алифбосида ҳам чоп этиладиган бўлди

Ўзбекистон маданий мероси объектлари ягона электрон базага киритилади

Тошкентда Ислом академияси Илмий кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

Қуръон мусобақасининг Хоразм вилояти ғолиблари маълум бўлди

Ҳажга юборилиш тартиби қандай кечади?

 

Таълим

Фото: Uza.uz

Президент фармони: Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизими тубдан такомиллаштирилади

2019/2020 ўқув йилидан касб-ҳунар коллежларига 11-синф ўқувчилари қабул қилинади

Касб-ҳунар коллежларида таълим муддати минимумгача қисқаради

Касб-ҳунар таълими соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди

Таълим соҳасида соатбай ҳақ тўлаш ўртача 15 фоизга оширилди

 

Медицина

Фото: Kun.uz

Шошилинч тиббий ёрдам барча тиббиёт муассасаларида бепул кўрсатилиши шарт

Янги қарор: ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тизими янада такомиллаштирилади

Энди айрим онкологик касалликларни операция қилиш учун Ҳиндистонга боришга ҳожат йўқ

 

Таҳлилий мақола ва янгиликлар

11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилди

Кўприкда тўхташ мумкин ва мумкин эмас: Навоийдаги ҳайдовчиларни чалғитувчи йўл белгилари

1 февралдан автомобилларда айрим метан газ баллонлардан фойдаланиш тақиқланадими?

«Гиннесс​ рекордини янгилайман»​. Навоийлик ўқувчи барчани лол қолдирди

ТВдаги гаплар: Эр ўзга аёл, рафиқа собиқ севгилиси билан, отасини дўппослаган эса қаҳрамон...​

Бухорода одамлар нега саксовулзорларни кесишга мажбур бўлишмоқда?

 

МДҲ хабарлари

Фото: 2018@navalny.com

Россия бўйлаб намойишлар ўтказилмоқда, Навальний яна қўлга олинди

Қозоғистонда рейс бўйича қатновчи барча автобуслар ҳолати текширилади

Қозоғистонда 40 даража совуқ туфайли мактаблардаги дарслар бекор қилинди

Туркманистондан олиб чиқиб кетилаётган максимал валюта миқдори 10 мингдан 3 минг долларга қисқарди

Ашхободда 700 метр келувчи дарёга эга меҳмонхона ва ҳукумат трибунаси қурилади

Тожикистонда масжидлар энди даромадлари ҳақида ҳисобот беради

Қозоғистон 2030 йилгача нимага эришмоқчи экани маълум бўлди

Қозоғистонда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари қўлга олинди

Тожикистон ўз фуқароларини Қозоғистонга вақтинчалик бормасликка чақирди

Марказий Осиё давлатларида чақалоқларга қўйилаётган энг машҳур исмлар

 

Жаҳон хабарлари

Кобулда портлаш юз берди. Қурбонлар сони юздан ошди. Мамлакатда мотам эълон қилинди

Эрдўған турк ҳарбийлари Суриядан қачон кетишини айтди

АҚШ вице-президенти элчихона Ал-Қудсга қачон кўчирилишини айтди

ЕИ кенгаши офшорлар «қора рўйхати»дан 8 давлатни чиқарди

Пентагон Туркияни Сурияда «вазминликка» чақирди

АҚШда «Оскар» киномукофотига номинантлар эълон қилинди

Ҳиндистон 25 йилда нимага эришмоқчи экани маълум қилинди

Хитой мегаполислари аҳолиси 40 йил ичида биринчи марта камайди

Туркия Африндаги амалиётлар билан чекланмайди

Трамп Мэйга янги Черчиллга айланиши мумкинлигини айтган

Трамп 2 млн мигрантни АҚШ фуқароси сифатида тан олишга тайёр

Саудиялик шаҳзода ҳибсдаги ҳашаматли ҳаёти ҳақида гапириб берди

 

Қизиқарли хабарлар

Барча бойликнинг 80 фоиздан ортиғи Ер аҳолисининг 1 фоизига тегишли

Дунёда ишсизлар сони бўйича рекорд янгиланди

Ижтимоий тармоқларда iPhone XI суратлари пайдо бўлди

Дунёдаги энг харидоргир смартфон номи эълон қилинди

Хитойда янги «Буюк девор» пайдо бўлади

 

Спорт хабарлари

Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб тайинланди

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистоннинг сара мураббийлари сафига кирди

Самвел Бабаян иши прокуратурага оширилган

Ришод Собиров дзюдо федерацияси спорт директорига айланди

Суарес «Барселона» тарихига кирди

Мино Райола «МЮ»ни тиз чўктирди. Санчесни Мхитарянга айрибошлаш юзасидан 3 хулоса

Ўтган мавсумда энг кўп пул ишлаб топган жамоалар номи маълум бўлди

Ла Лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

Коутиньо дебют қилган учрашувда «Барселона» рекордни янгилади

АҚШ Пёнгчангга қишки Олимпиадалар тарихидаги энг кўп сонли терма жамоани юборади

Мавзуга оид