Иқтисодиёт | 15:20 / 29.01.2018
144643
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги банкларда тушлик вақти ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ходимларнинг тушлик танаффус вақти соат 13:00дан 14:00гача этиб белгиланди.

Марказий банк аҳоли, корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида, тижорат банкларига тизимнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини қайта кўриб чиққан ҳолда, банкнинг барча филиаллари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўлинмаларида жорий йил 1 февралдан тушлик танаффус вақтини соат 13:00 дан 14:00 гача этиб белгилашни тавсия этган.

Айни вақтда, тижорат банкларига тушлик танаффус вақти ўзгариши муносабати билан мижозларга хизмат кўрсатиш тартибининг ўзгарганлиги тўғрисида уларни хабардор қилиш, шу жумладан, иш графигининг ўзгарганлиги тўғрисида эълон берилишини таъминлаш сўралган.

«Kun.uz»нинг тижорат банкларидаги манбалари тасдиқлашича, тушлик вақти бугундан ўзгарди ва соат 13:00дан 14:00гача давом этадиган бўлди.

Маълумот учун, 2015 йил майидан буён Ўзбекистондаги банкларда тушлик вақти соат 14:00дан 15:00гача ҳисобланарди.

Мавзуга оид