ОАВда янги Galaxy S9’нинг нархи қанча туриши маълум қилинди
Samsung’нинг янги Galaxy S9 флагман смартфони аввалги модел – Galaxy S8’дан бироз қимматроқ туради, деб ёзмоқда Жанубий Кореянинг ETNews нашри.
Жанубий Кореяда янги гаджет нархи 890-935 доллар атрофида бўлади. Аввалги модел эса 875 доллар турган.
Аввалроқ интернетда Galaxy S9 ва S9 Plus’нинг олд қисми суратлари пайдо бўлганди.
Суратлардан икки смартфон ҳам ўхшаш дизайнга эгалигини кўриш мумкин: томонлари 18:9 нисбатда бўлган ҳошиясиз Infinity Display, сенсорлар ва селфи учун камералар тўплами, смартфонни блокдан биометрик чиқариш, Home тугмасининг йўқлиги. Қурилмалар Super AMOLED дисплейининг ўлчами билан фарқ қилади: S9 5,8 дюймли, S9+ эса 6,2 дюймли экран билан жиҳозланган.
Samsung янги смартфонларини Барселонада ўтувчи Mobile World Congress кўргазмаси бошланишидан бир кун аввал – 25 февралда тақдим қилади.
Мавзуга оид
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
19:00 / 29.08.2024
AI телевизорлар ҳақида тасаввурни ўзгартириб юборувчи инновацияларда муҳим бурилиш
16:40 / 08.06.2024