Фан-техника | 15:17 / 31.01.2018
25249
1 дақиқада ўқилади

Beeline Ўзбекистон 1 февралдан абонент тўловини оширмайди

Фото: Beeline

Beeline Ўзбекистон ўз абонентлари учун абонент тўлови нархини оширишни тўхтатиб туришга қарор қилди.

Компания ўз тариф режаларида абонент тўловини 2013 йилдан бери оширмаган эди. Бундан сал аввал Beeline сайтида ҳар бир рақам учун абонент тўлови икки баробарга оширилгани, шу боис компания ўзининг қатор тариф режаларида абонент тўлови учун нархларни оширишга мажбурлиги ёзилган эди.

Кеча компания хабар беришича, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида давом этаётган тармоқ кенгайишининг навбатдаги босқичи тугагунига қадар абонент тўлови учун нархлар ўзгартирилмайди.

Компаниядаги KUN.UZ нашрининг манбаси хабар беришича, бу «Ўзбектелеком» АК томонидан уяли алоқа компаниялари ва интернет-провайдерлари учун ташқи канални кенгайтириш муддатлари билан боғлиқ.

Мавзуга оид