Instagram видеоқўнғироқлар функциясини синовдан ўтказмоқда
Машҳур фотоилова борган сари WhatsApp ёки Skype мессенжерларига ўхшаб бормоқда. Тез орада Instagram'да видеоқўнғироқлар функцияси пайдо бўлади. Wabetinfo портали шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, ижтимоий тармоқ ҳозирда фойдаланувчилар ўртасидаги видеоалоқа имкониятларини синовдан ўтказмоқда. Шунингдек долзарб версия кодида янги функцияга ишора аниқланган. Келгусида хабарлар блокини очиб, муайян бир фойдаланувчи танланганда ўнг томондаги юқори бурчакда камера иконаси пайдо бўлади.
Илова прошивкасини ўрганган экспертлар ҳозирда тугма нофаол эканини аниқлашган. Бироқ тез орада фойдаланувчилар видео орқали бир-бирлари билан мулоқот қилишлари мумкин бўлади. Технология айнан қачон оммага тақдим этилиши ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024
Instagram ота-оналарнинг ўсмир фарзандлари аккаунтлари устидан назоратини кучайтиради
15:26 / 11.08.2024
Туркияда Instagram блокдан чиқарилди
00:06 / 10.08.2024