Ўзбекистон | 21:00 / 31.01.2018
49301
4 дақиқада ўқилади

Вазифасидан олинган Рустам Иноятов, Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори, Тошкентда сезилган зилзила ва бошқалар

Якунланиб бораётган 31 январь, чоршанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

Ўзбекистон янгиликлари

Бугуннинг энг катта янгилиги Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига 23 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Рустам Расулевич Иноятовнинг истеъфога чиқарилиши бўлди. Унинг ўрнига Бош прокурор лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

Ихтиёр Абдуллаев МХХнинг янги раиси, унинг ўрнига янги бош прокурор тайинланди

Отабек Муродов бош прокурор бўлгани расман тасдиқланди

Ўзбекистон МХХ собиқ раҳбари Рустам Иноятовнинг таржимаи ҳоли

Рустам Иноятовнинг янги иш жойи маълум қилинди

МХХ ва прокуратурадаги ўзгаришлар ҳақида расман маълумот берилди

МХХ ислоҳ этилади, унинг айрим бўлинмалари фаолияти тугатилади

Бош прокурор ўринбосари Рустам Иноятовга ўринбосар бўлади

 

Жамият ҳаёти

Президент Марказий банк бошқаруви раисига ўринбосар тайинлади

Тожикистон билан чегара масаласи муҳокама қилинди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар ажратишни маъқуллади

Ўзбекистон ва Кувайт фонди ўртасида 30 млн долларлик шартнома имзоланди

Тошкентда яна зилзила рўй берди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Дубайга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда

Beeline Ўзбекистон 1 февралдан абонент тўловини оширмайди

Ўзбекистонда телефон рақамлари тўққиз хонали сонга ўтказилади

 

Таҳлилий мақола ва янгиликлар

Бош прокуратура: Чақалоқ ҳаётига қилинган тажовуз юзасидан айбдор аниқланиб, жазога тортилади

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашгани нима билан боғлиқ?

Ҳайдовчи бонг уради: Олмазор туманлараро РИБнинг бир куни

Янги иссиқлик электр станцияларини қуриш қанчага тушади? МДҲ тажрибаси

Ўзбекистондаги яна учта олий ўқув юртида сиртқи таълим очилади

Ўзбекистонда «Ақлли тиббиёт» тизими жорий этилмоқда

 

Жаҳон хабарлари

Сурия бўйича конгресс иштирокчилари Сурия демократик давлат бўлиши лозимлигини айтишди

Трамп Обаманинг Гуантанамо турмасини ёпиш ҳақидаги фармонини бекор қилди

Болгарияда қимматбаҳо машиналар эгалари текширилмоқда

«Толибон» Афғонистон ҳудудининг неча фоизида очиқ ҳаракатланаётгани айтилди

Россия: КХДР қандай ракеталарга эга экани ҳақида маълумотга эгамиз

 

Қизиқарли хабарлар

IKEA асосчисидан 10 ўгит: Мижознинг мияси, юраги ва фарзандларини қандай забт этиш мумкин?

Instagram видеоқўнғироқлар функциясини синовдан ўтказмоқда

Хитойда 600 км/соат тезлик билан ҳаракатланувчи поезд ишга туширилади 

Cuberg стартапи Boeing’нинг электр самолётлари учун батарея ишлаб чиқаради

Шерлар чангалида қолган филчага буйволлар ёрдамга келди (видео)

 

Спорт хабарлари

Суперклубга айланмоқчи бўлган «Пахтакор»ни араб клуби тўхтатиб қолди

Видео: Яхшибоев ва Ғаниевнинг голи Осиё чемпионатининг энг чиройли голига даъвогарлик қилмоқда

Ўзбекистонлик 7 боксчи Ҳиндистондаги чемпионатда финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади

Қорақалпоғистонлик 9 яшар қиз жаҳон рекордини янгилади

«Арсенал» Обамеянг трансферини эълон қилди. Клуб учун рекорд

Туркия клуби футболчини биткоинлар эвазига харид қилди

Мавзуга оид