Фан-техника | 11:30 / 03.02.2018
12454
1 дақиқада ўқилади
Илон Маск ўтсочарларни божхона орқали олиб ўтишдан ташвишга тушди ва ечим топди
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск твиттердаги саҳифасида божхона хизмати билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ўзининг Boring Company компанияси томонидан сотилаётган ўтсочарлар номини ўзгартиришга қарор қилгани ҳақида хабар берди.
«Афтидан, баъзи божхона хизматлари «ўчсочар» номли буюмни юборишга йўл қўймасликлари ҳақида маълум қилишмоқда. Биз бу вазиятни тўғрилаш учун уни «ўтсочар эмас» деб қайта номлаймиз», - дея ёзган Маск.
У муқобил вариант сифатида ўтсочарни «ҳароратни ошириш учун қурилма» деб аташ таклифи билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX компаниясининг бош директори ва асосчиси Илон Маск ўтсочарлар сотишни бошламоқчи экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:34 / 10.10.2024
Илон Маск Tesla тадбирида «кибертакси»ни намойиш этади
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
15:21 / 06.10.2024
«У ғолиб бўлиши керак». Илон Маск Трампни қўллаб-қувватлади
22:34 / 30.09.2024