Спорт | 21:20 / 04.02.2018
11412
1 дақиқада ўқилади

Аргентиналик футболчи асосий таркибга кириш учун тўппончани “ишга солди”

Фото: Рамблер/спорт

Аргентина чемпионатининг пастки лигаларидан бирида иштирок этувчи “Escuela Presidente Roca” клубининг бош мураббийи Кристиан Нейра унга футболчилардан бири машғулот вақтида тўппонча ўқталгандан кейин ўз лавозимини тарк этди.

Клуб футболчиси Цезарь Пагани мураббийга тўппончани ўқтаб, ўзининг асосий таркибга киритилишини талаб қилган.

“Мен бу клубда 45 йилдан кўпроқ вақтдан бери ишлайман, бироқ мен билан бундай ҳодиса юз бермаганди”, деб айтган ушбу ҳодисадан карахт ҳолга тушган мураббий.

As нашри манбаси қўрқувга тушган мураббий ўз лавозимини тарк этганини тасдиқлаган. Таъкидланишича, зўравон футболчи аввал ҳам бир танишидан жамоадошига таҳдид қилишни сўраган. 

Ушбу вазият полиция томондан тергов қилина бошланган. 

Мавзуга оид