"ArzonApteka" бренди остидаги тармоқ фаолиятига старт берилди
Тошкент шаҳрида "ArzonApteka" (AA) бренди остидаги 30 франчайзинг дорихонадан иборат ягона тармоқнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳа, сизга дорихоналар шусиз ҳам кўпдек туюлиши мумкин, бироқ бу мутлақо янгича тизимда ишлайдиган инновацион дорихоналар тармоғи бўлиб, у ўз номига муносиб равишда истеъмолчиларга арзон дори-дармонларни таклиф этади. "ArzonApteka" Ўзбекистондаги франчайзинг дорихоналарнинг биринчи тармоғи бўлиб, улар FOM GROUP компанияси томонидан ишлаб чиқилган ягона автоматлаштирув тизими F-APTEKA дастурий таъминоти билан жиҳозланади.
Хўш, у нимаси билан бошқа дорихоналардан фарқ қилади дерсиз?
- Нархларининг бошқа дорихоналарга нисбатан арзонлиги;
- Сиз кутгандан-да кенг ассортимент;
- Дори воситаларининг сифати кафолатланиши;
- Дорихона тармоқларининг бутун пойтахт бўйлаб хизмат кўрсатиши;
- Аптека ўз сайтига, ботига, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига, шунингдек махсус иловасига эга;
- Дорихоналар тармоғи шаффоф фаолият олиб бориши.
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида AA бренди остидаги 30 дорихона хизмат кўрсата бошлади, бироқ олдинда кўзланган мақсадлар катта. 2018 йилнинг ўзида бутун Ўзбекистон бўйлаб "ArzonApteka" бренди остида 300 дорихона фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда. Илк уч йилда эса бу кўрсаткич республика бўйлаб 1000 тагача етказилиши режалаштирилган.
"ArzonApteka" (AA) МЧЖ асосчиси Мурод Маҳкамов бу борада шундай дейди:
"Биз харидорлар учун энг маъқул нархларни кафолатлашни дадил эълон қилишимиз мумкин, зеро биз йўлга қўйган бизнес-жараёнлар дистрибуциянинг бутун занжири бўйлаб умумий транзакция харажатларини камайтиради. Дорихоналарнинг ягона тармоққа бирлаштирилиши дори-дармон воситаларининг улгуржи нархларини пасайтиради. Аутсорсинг компания эса бутун бозор бўйлаб нархлар мониторингини амалга оширади, препаратларга "тўғри" нархларни белгилайди".
Бундан ташқари, Мурод Маҳкамов KUN.UZ'нинг имтиёзлар билан боғлиқ саволига жавобан маълум қилишича, "ArzonApteka"да уруш қатнашчиларига зарур дори воситалари бепул берилади. Шу билан бирга, ҳар ойда биттадан эҳтиёжманд оиланинг саратондан азият чекаётган фарзандига зарур дори воситалари бепул етказиб берилиши мақсад қилинган.
P.S. Уйга келсам, фарзандим беҳол, томоғи қизарган. Шифокор ёзиб берган дориларни кўздан кечириб, дарҳол "ArzonApteka" тизимини синаб кўрмоқчи бўлдим. Телеграм-бот орқали керакли ҳудуд ва дори номини киритдим. Мен яшайдиган туманнинг ўзидан 10 та дорихона рўйхати, уларнинг ҳар бирида шу дориларнинг нархи ҳамда дорихоналар манзили тақдим этилди. Йўл-йўлакай маҳалламиздаги доимий чиқадиган дорихонага чиқиб, нархларни суриштирдим. Натижа ваъда қилинганидек - "ArzonApteka"ларда дорилар ҳақиқатда арзон!
Сайт: arzonapteka.uz
Facebook: @ArzonApteka
Instagram: @Arzonapteka
Telegram-бот: @arzonaptekabot
Иловалар:
iOS учун: https://goo.gl/YDAwpf
Android учун: https://goo.gl/UFC6SN
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
07:08 / 30.08.2024
Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди
19:12 / 04.07.2024
Рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббий буюмлар учун нарх чеклови олиб ташланади
09:54 / 06.06.2024
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди
11:00 / 01.06.2024