Фан-техника | 14:42 / 06.02.2018
27831
2 дақиқада ўқилади

Интернети секин ишлайдиган фойдаланувчилар учун янги илова тақдим этилди - YouTube Go

Фото: Google

Машҳур YouTube видеоплатформаси қатор ижобий томонлар билан бирга бир сезиларли камчиликка эга: офлайн-режимда ва интернет секин ишлаганида унинг функцияларидан фойдаланиб бўлмайди. Албатта, иловаларнинг онлайн дўконида видеороликларни юклаш имконини берувчи турли дастурлар мавжуд. Бироқ уларнинг бари ҳам энг илғор функцияларга эга деб бўлмайди. 

Google вакилларининг маълум қилишича, фойдаланувчилар тез орада автоном режимда ва ҳатто интернет тез ишламаганда видеороликларни кўздан кечириш имконини берувчи янги YouTube Go иловасини қўллашлари мумкин бўлади. 

Шу ҳафтадан бошлаб YouTube Go иловасини 130 дан ортиқ мамлакатда юклаб олиш ва қўллаш мумкин бўлади. У офлайн режимда роликларни мобил қурилма хотирасига ёки хотира картасига сақлаб қўйиш имконини беради. Роликни юклашдан аввал якуний файл ҳажмига таъсир кўрсатувчи сифатни танлаш мумкин. 

Шу билан бирга, янги дастур ёрдамида юклаб олинган контентни Bluetooth орқали бошқа қурилмаларга ўтказиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, маълумотлар етказишнинг махсус алгоритмлари туфайли илова фойдаланувчилари ҳатто Wi-Fi'га ҳам уланмай, HD форматида роликларни кўриш имконига эга бўлишади.

YouTube Go иловаси кичик хотира ҳажмига эга қурилмаларга мўлжалланган Android Go иловалар тўпламининг бир қисми ҳисобланади. Илова атиги - 9,4 Мб, уни Android 4.1 ва ундан кейинги версиядаги қурилмаларга ўрнатиш мумкин. Дастурнинг iOS'га чиқиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.  

Мавзуга оид