Спорт | 12:10 / 06.02.2018
110960
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга тарихда илк марта жаҳон чемпионати Кубоги олиб келинди

Бугун, 6 февраль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига 2018 йилги жаҳон чемпионатининг олтин кубоги билан дунёни айланаётган самолёт келиб қўнди.

Жаҳон чемпионати Кубогини ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация аъзолари кутиб олишди.

Фото: CA

Дунё бўйлаб турне доирасида ушбу кубокни Франция терма жамоаси билан 1998 йилда жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Карамбё олиб юрибди.

Жаҳон чемпионати Кубогини бутун дунё мамлакатлари бўйлаб олиб юрилиши илк марта 2006 йилда Германияда бўлиб ўтган мундиалдан олдин кузатилганди.

Бу сафар ЖЧ Кубоги 9 ой давомида 90 та шаҳар бўйлаб олиб ўтилмоқда. Кубок мазкур турне доирасида жами 126 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтади.

Кубокнинг оғирлиги 6,175 килограммни ташкил этади. Кубокка жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ҳар бир мамлакатнинг номи ва ғалаба қозонган йили ўйиб ёзилган.

Мавзуга оид