Ўзбекистон | 15:46 / 08.02.2018
47708
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комиловга янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6 февраль куни қарори билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга кўра, Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллади.

Абдужаббор Абдувоҳидов аввал Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комиловга янги биринчи ўринбосар тайинланганди.

Мавзуга оид