Фан-техника | 12:27 / 09.02.2018
7754
1 дақиқада ўқилади

WhatsApp ўз тўлов тизимини ишга туширди

Фото: Global Look Press

WhatsApp мессенжери смартфон орқали хизматлар ва харидлар тўловини амалга ошириш имконини берувчи WhatsApp Pay сервисини ишга туширди. Telecomtalk.info шу ҳақида хабар берди. 

Янги сервис ҳозирча мессенжернинг iOS ва Android'даги бета-версиясида ишга туширилган, шундай экан, пул ўтказмаларини фақат WhatsApp Pay ҳамёнлари орқали амалга ошириш мумкин.

Яқин вақт ичида ишлаб чиқарувчилар тизим имкониятларини кенгайтириб, фойдаланувчилар бошқа сервислар билан ишлашига тўсқинлик қилувчи чекловларни йўқ қилишмоқчи. 

WhatsApp Ҳиндистоннинг етакчи банклари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади. Фойдаланувчилар мессенжернинг тўлов тизимини банк картаси билан синхронизациялаш имконига эга бўлишди. 

Бундан ташқари, WhatsApp бирйўла 5 суҳбатдош билан овозли алоқага чиқиш имконини берувчи янги функцияни йўлга қўйган. Мазкур имконият мессенжернинг Android учун 2.18.39 версиясида пайдо бўлган. Бироқ янги функция ҳозирча синов жараёнидан ўтмоқда. 

Мавзуга оид