Маҳалла институти бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди
Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги каналида хабар берилган.
Мазкур қарор билан давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уларнинг ўзаро боғлиқ бўлган вазифа ва функцияларини инобатга олган ҳолда фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига бириктирилди.
Масалан, маҳаллалардаги Яраштириш комиссияларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўмак беради.
Худди шундай Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссияга эса Адлия вазирлиги, Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда тижорат банклари бириктирилган.
Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик тузилмаларига услубий амалий кўмаклашишнинг асосий йўналишлари қаторида маҳаллаларда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вазифаларининг ижросини таъминлаш, фаолият юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда жамоатчилик тузилмалари ролини ошириш белгиланган. Шу мақсадда ҳар йили тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Қарорга кўра жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари малакасини ошириш бўйича ўқув семинарлари ташкил этилади, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан маҳаллалардаги жамоатчилик тузилмалари аъзолари фуқаролар йиғини раиси тавсиясига асосан моддий ва маънавий рағбатлантириб борилади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
20:50 / 07.08.2024
Ўзбошимча эгалланган ер қандай қонунийлаштирилади? Янги қонун бўйича мутахассис билан суҳбат
09:43 / 24.07.2024
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда
18:02 / 11.07.2024