Жаҳон | 13:00 / 18.02.2018
9187
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй Туркия Афринда кимёвий қурол қўллагани ҳақидаги баёнотга муносабат билдирди

Фото: Depositphotos

Оқ уйдагиларнинг билдиришича, Туркия Африн ҳудудида кимёвий қурол қўллаши эҳтимоли деярли йўқ. Бу ҳақда Associated Press мухбирига АҚШ президенти маъмуриятининг ўз номи сир қолишини истаган вакили хабар берган.

Унинг қўшимча қилишича, Оқ уйдагилар Туркия Сурия шимолида кимёвий қурол қўллагани ҳақида хабарлар билан танишиб чиқишган. Ҳозирча бу хабарни бутунлай рад этиш ҳам, таслиқлаш ҳам имконсиз.

Шу вақтда Суриядаги SANA агентлиги туркиялик ҳарбийлар Афринда заҳарли моддалар ишлатгани ҳақида хабар тарқатди. Бу ҳужум оқибатида 6 киши жароҳатлангани айтилди.

Кейинроқ Африндаги курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари расмий вакили Туркияни Афринда хлор ва напалм қўллашда айблади.

Мавзуга оид