Жаҳон | 08:35 / 19.02.2018
26323
2 дақиқада ўқилади

Самолет ўзидан ёмон ҳид таратган йўловчи туфайли фавқулодда қўнди

Transavia Airlines авиакомпанияси самолёти рейс давомида ичак газини ўзидан чиқарган йўловчи туфайли Венага режадан ташқари қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда New York Post хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Дубай – Амстердам йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган самолёт йўловчиси устидан дастлаб олдинда ўтирган икки нидерландиялик шикоят қилган. Transavia Airlines лоукостери ходимлари ундан ҳавони ифлослантирмасликни сўрашган, бироқ йўловчи бунга эътибор ҳам бермаган. Кейинчалик бу жараёнга ҳаво кемаси капитани қўшилди, аммо йўловчи ўзидан ичак гази чиқаришда давом этган. Шунда Вена аэропортига фавқулодда қўнишни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Самолёт капитани маҳаллий полицияга «бебош йўловчи» ҳақида хабар берди ва лайнер қўнганидан сўнг у рейсдан чиқариб олинди.

 

Мавзуга оид