Янги авлоддаги Volvo V60 модели 390 от кучига эга гибрид кўринишини олди
Volvo компанияси янги авлоддаги V60 универсалини тақдим қилди. Янги машина тақдимоти Стокҳолмдаги махсус тадбирда бўлиб ўтди.
Модел иккита гибрид модификация ва охирги авлоддаги хавфсизлик тизими кенгайтирилган тўпламини олди.
Модел XC60 кроссвери ва 90-сериядаги моделлар қурилишида қўлланган SPA (Scalable Product Architecture) платформасида қурилди. Моделнинг узунлиги 4761 ммни, ғилдираклар базаси эса 2872 мм ни ташкил қилади. Универсалнинг юкхонаси ҳажми 529 литрни ташкил қилади.
Машина учун бензинда ишловчи T5 ва T6 (225 ва 275 от кучи) ҳамда дизелда ишловчи D3 ва D4 (135 ва 165 от кучи) двигателлари таклиф қилинади. Модел қаторини электрлаштириш стратегиясига биноан V60, шунингдек, 340 от кучига эга T6 ва 390 от кучига Т8 гибрид куч қурилмаларини олади.
Универсал автоматик тўхташ функциясига эга тўқнашувларнинг олдини олиш тизими City Safety билан жиҳозланган. Компанияда айтилишича, бу тизим пиёдалар, велосипедчилар ва йирик жонзотларни аниқлай оладиган бозордаги ягона тизимдир.
Манёврлар, тезлашиш ва 130 км/соат тезликда тўхташ учун жавоб берувчи яримавтоном бошқарув тизими Pilot Assist бурилишларни яхшироқ ўтадиган қилиб янгиланган. Модел шунингдек йўлдан чиқиб кетишнинг олдини олиш, қарама-қарши йўналишга чиқишни назорат қилиш тизимлари билан жиҳозланган.
Жорий авлоддаги Volvo V60 2010 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Моделнинг стандарт ва барча йўлларга мўлжалланган Cross Counrty модификацияси мавжуд.
Мавзуга оид
14:40 / 17.12.2024
Ўзбекистон Стокҳолм ва Ҳелсингборгда савдо уйларини очмоқчи
12:40 / 04.10.2024
Стокҳолмда муқобил Нобел мукофоти лауреатлари эълон қилинди
07:42 / 05.09.2023
Стокҳолм ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар очилади
12:05 / 27.08.2023