Интернетга глобал уланиш тизимининг илк сунъий йўлдошлари орбитага етказилди
22 февралда Space X компанияси Falcon 9 ракетасининг муваффақиятли парвозини амалга оширди ва Starlink деб номланган интернетга глобал уланиш тизимининг илк иккита сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди.
Ракета Тошкент вақти билан соат 19:17да Калифорния штатидаги Ванденберг базасидан учирилган. Аввалроқ парвоз бир неча марта кўчирилган. Дастлаб парвоз 17 февралга белгиланган эди, бироқ компания уни бир кунга қолдирган, сўнгра 21 февралга кўчирган. Компания буни ракетанинг янги обтекатели текширилиши учун қўшимча вақт зарурлиги билан тушунтирган. Парвоз куни келганда у кучли шамол сабабли яна бир кунга кўчирилган.
Ракета орбитага стартидан 11 дақиқа ўтгач асосий юк сифатида Испаниянинг Paz радиолокацион сунъий йўлдошини ҳамда қўшимча юк сифатида Microsat-2a ва Microsat-2b қурилмаларини олиб чиққан. Айнан охирги икки қурилма кўпроқ эътибор тортган, чунки улар бутун дунё бўйлаб одамларнинг тезкор интернетга уланишларини таъминлашга қаратилган Starlink лойиҳасининг илк сунъий йўлдошлари ҳисобланади.
Starlink лойиҳаси ҳақидаги охирги маълумотларга кўра, тизим 1150 кмдан 1325 кмгача баландликда жойлаштириладиган 4425 та ҳамда 335 кмдан 346 кмгача баландликда жойлаштириладиган 7518 та сунъий йўлдошдан иборат бўлади. Шу тариқа, ушбу лойиҳа доирасида орбитага деярли 12 мингта кичик ўлчамли сунъий йўлдош чиқарилади.
SpaceX компанияси Starlink сунъий йўлдошлари гуруҳини шакллантиришни 2020-йиллар ўрталаригача якунлашни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, бу гуруҳдаги сунъий йўлдошлари сони ҳозир орбитада мавжуд сунъий йўлдошлар сонидан ошади.
Мавзуга оид
10:45 / 02.11.2024
Олимлар минглаб Starlink сунъий йўлдошларининг коинотга учирилишига қарши чиқди
21:00 / 15.10.2024
SpaceX компанияси Starlink учун яна 43 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
13:09 / 03.09.2024
Бразилия Маскнинг Starlink платформасига нисбатан санкциялар билан таҳдид қилди
23:05 / 31.08.2024