Спорт | 20:27 / 24.02.2018
9780
2 дақиқада ўқилади

Пёнгчанг-2018. Бугун ўйналган барча медаллар

Фото: Getty Images

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиаданинг сўнгги кундан олдинги мусобақалари якунига етди.

Жами саккиз спорт турида медаллар ўз эгаларини топди. Чанғи пойгалари эркаклар 50 км масофага марафонда куч синашишди ва унда финляндиялик Ниисканен олтин медални қўлга киритди. Кейинги икки ўрин Россиялик олимпиячи атлетлар ҳисобига ёзилди.

Шунингдек конькида югуриш бўйича масс-старт, сноуборд гигант слалом каби турларда ҳам олтин медал ва совриндорлар аниқ бўлди. Эртага Олимпиаданинг сўнгги куни бўлиб ўтади.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея

24 февраль куни ўйналган барча медаллар

Сноуборд
Биг-эйр
Эркаклар

1. Себастьян Тутан (Канада)
2. Кайл Мэк (АҚШ)
3. Билли Морган (Буюк Британия)

Тоғ чанғиси
Аралаш жамоавий баҳслар

1. Швейцария
2. Австрия
3. Норвегия

Параллел гигант слалом
Аёллар
1. Эстер Ледецка (Чехия)
2. Селина Йорг (Германия)
3. Рамона Хофмайстер (Германия)

Эркаклар
1. Невин Гальмарни (Швейцария)
2. Ли Сан Хо (Жанубий Корея)
3. Жан Кошир (Словения)

Чанғи пойгалари
Масс-старт, 50 км
Эркаклар

1. Ииво Нисканен (Финляндия)
2. Александр Большунов (Россиялик олимпиячи атлетлар)
3. Андрей Ларьков (Россиялик олимпиячи атлетлар)

Кёрлинг
Эркаклар
Олтин медал учун ўйин

1. АҚШ
2. Швеция

Аёллар
3-ўрин учун ўйин
3. Япония

Конькида югуриш
Масс-старт
Аёллар

1. Нака Такаги (Япония) 
2. Ким Бо Рим (Жанубий Корея)
3 Ирен Схаутен (Нидерландия)

Эркаклар

1. Ли Сонг Хун (Жанубий Корея)
2. Барт Свингс (Бельгия)
3. Кун Вервей (Нидерландия)

Ҳоккей 3-ўрин учун баҳс
3. Канада

Умумжамоа ҳисобидаги медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, всего)

1. Норвегия – 13-14-11 (38)
2. Германия – 13-8-7 (28)
3. Канада – 11-8-10 (31)
4.  – 9-8-6 (23)
5. Нидерландия – 8-6-6 (20)
6. Швеция – 6-5-0 (11)
7-8. Швейцария – 5-6-4 (15) 
7-8. Жанубий Корея – 5-6-4 (15)
9. Франция – 5-4-6 (15)
10. Австрия – 5-3-6 (14)

Мавзуга оид