Жамият | 10:28 / 24.02.2018
47816
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда фуқарони ярим миллион долларга чув тушириб кетишди
2017 йил 1 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида номаълум шахс Буюк Турон кўчаси 31-уй олдида, 1982 йилда туғилган И.М.га Хитой Халқ Республикаси ва Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига қуритилган майиз маҳсулотларини экспорт қилиш орқали даромад олишини айтган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, у алдаш йўли билан ушбу фуқаронинг ишончига кириб, ундан 580 минг АҚШ долларини олиб воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Ургут тумани Вағашти қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ҳ.И. содир этганлиги аниқланди.
Мавзуга оид
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
18:58 / 19.09.2024