Туркия Афринга махсус топшириқли бўлинмаларини киритди
Туркия Сурия шимолидаги Африн ҳудудига қўшимча кучлар, хусусан, махсус топшириқли бўлинмаларини йўллади. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ маълум қилди.
«Афринга махсус топшириқли кучларимизни киритдик. Бундан мақсад тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаш ва амалиётни муваффақиятли якунлаш ҳисобланади», деган Бўздоғ.
Унинг сўзларига кўра, Туркия авиациясининг курдлар позициялари бўйлаб зарбалари давом эттирилади.
Туркия Қуролли кучлари Бош штаби 20 январь куни Афринда «Ўз-ўзини мудофаа қилиш халқ кучлари» ва «Демократик иттифоқ» партиясига қарши «Зайтун новдаси» операциясининг бошланганлиги ҳақида эълон қилди.
24 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда 30 кун ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюция лойиҳасига овоз берди. Ушбу ярашув режими ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳарбий операцияларга тааллуқли бўлмайди.
Туркия ҳам Афринда гуманитар танаффусга амал қилишдан бош тортди.
Расмий Дамашқ Туркиянинг ҳаракатларини агрессия акти сифатида баҳолайди.
Мавзуга оид
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
12:52 / 10.08.2024
Сурияда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди
15:07 / 07.08.2024