Ўзбекистон | 12:30 / 27.02.2018
66794
3 дақиқада ўқилади

Юзлаб фуқаролар Ўзбекистонга кириш учун «Дўстлик» постида соатлаб навбатда турибди - қирғиз ОАВ

Фото: Turmush.kg

Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида ҳар куни фуқаролар чегарани кесиб ўтиш учун соатлаб навбатларда туришга мажбур, деб ёзмоқда Turmush.kg.

Баъзи маълумотларга кўра, ҳар куни назорат-ўтказиш пункти орқали тахминан 12 минг киши ўтади. Қирғизистон фуқаролари давлат чегарасидан ўтиш учун эрталабки соат тўртдан навбатда туришлари керак экани айтилмоқда. Фуқароларнинг билдиришича, навбатлар пайдо бўлишига чегараолди ҳудудида юкларни олиб ўтиш билан шуғулланувчи савдогарлар туртки беряпти. Қорасув туманида яшовчи Лобархан Саифназарова назорат-ўтказиш пунктига эрталабки тахминан соат 6да келган. У 4-5 соат кутиб, барибир давлат чегарасини кесиб ўтиб, Ўзбекистон ҳудудига кира олмади. «Биз президентларга чегарани очишгани учун миннатдормиз. Бу бизга қариндошлар билан кўпроқ кўришиш имконини берди. Бироқ, чегарадан ўтиш режими соддалаштирилса яхши бўларди. Одамлар соатлаб навбатда туришга мажбур», - деган у.

Фото: Turmush.kg

«Дўстлик Автодорожный» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи Бакит Зулфиқоровнинг сўзларига кўра, юкларга эга савдогарлар НЎПни суткасига 4-5 марта кесиб ўтади, бу навбатлар пайдо бўлишига таъсир қилади. «Ҳар куни чегарадан 10-12 минг киши ўтади. НЎП ўтказиш имконияти суткасига 7 минг кишини ташкил этади. НЎПда ҳужжатларни текшириш бўйича 10 ойна ишламоқда – 5таси чегарани кесиб ўтишда, 5таси – ортга қайтишда», - дея айтиб ўтди у.

Фото: Turmush.kg

Қайд этилишича, чегарани кесиб ўтиш бўйича чекловлар бекор қилинганидан сўнг юкларни пул эвазига чегара орқали олиб ўтувчи кўплаб фуқаролар пайдо бўлди. Улар ўз хизматлари учун 300 дан 800 сомгача олади. Ҳаммаси товар ҳажмига боғлиқ. Улардан бири – Дилмурод Бойматов бўлиб, у ўз ака-укаларининг юкини олиб ўтиш билан шуғулланади. «Акам Қорасувда ишлайди. У маиший техникани ўша ерда сотиб олади ва НЎПга олиб келади. Мен навбатда тураман, сўнг техника билан ўтаман. Акам даромаддан 30 фоизни менга беради. Тахминан бир ҳафта аввал шу иш билан шуғулланишни бошладим», - дея айтиб ўтди Д. Бойматов.

Фото: Turmush.kg
Фото: Turmush.kg
Фото: Turmush.kg

Мавзуга оид