Термизда Ўзбекистон – Афғонистон музокаралари ўтказилди
2018 йилнинг 26-27 февраль кунлари Афғонистон Ислом Республикасининг Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ташаббусига кўра Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сув масалалари бўйича идоралари мутахассислари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.
Учрашув чоғида Амударё бўйи соҳилини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги вакиллари даражасида тажриба алмашинув ҳамда мунтазам учрашувлар ташкиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашув яқин қўшничилик руҳида ва дўстлик ҳамда ҳамкорлик муҳитида бўлиб ўтди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024