АҚШда ўқитувчи мактабда отишма содир этди
АҚШнинг Жоржия штатидаги мактабда ўқитувчи отишма содир этди. Бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ўқитувчи эса қўлга олинган. Мактаб фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда твиттерда маҳаллий полиция маълум қилди.
Дэлтон шаҳрининг твиттердаги аккаунтида Тошкент вақти билан соат 22:30да бир кимса маҳаллий мактабнинг синфхоналаридан бирида қамалиб олгани ва бу ўқитувчи эканлиги ҳақида хабар пайдо бўлган.
Кейинроқ полиция ота-оналарни мактаб биносига кирмасликка чақирган ва 10 дақиқа ўтмасдан, гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилган.
АҚШда Флоридадаги мактабда юз берган оммавий қотилликдан кейин бундай воқеалар синчков кузатилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп баъзи ўқитувчиларни хавф пайдо бўлган вақтда ўз ўқувчиларини ҳимоялай олишлари учун қуроллантириш вариантини муҳокама қилмоқда. Бироқ бу таклиф кўплаб танқидларга учради, чунки одамлар кўнгилсиз воқеалар янада кўпроқ юз беришидан хавотирланмоқдалар.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024