Ўзбекистон | 09:50 / 02.03.2018
133237
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди. Уларнинг барчаси Хоразмдан

Ўзбекистон ФВВ Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 6 нафар ўзбекистонликнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди.

Дастлабки рўйхатдагиларнинг барчаси Хоразм вилоятидан.

Lada Largus ҳайдовчиси:
Расулбек Қўзибоевич Аллаяров. 1981 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Гулчи кўчаси,19-уй.

Lada Largus йўловчилари:
Зокир Қуронбоевич Душамов. 1977 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Чукли қишлоғи, Тўқманғит маҳалласи, рақамсиз уй.

Шерзод Сапарбоевич Раҳимов. 1980 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Гулистон шаҳарчаси, рақамсиз уй.

Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзил: Хоразм вилояти, Боғот тумани, Найман қишлоғи, рақамсиз уй.

Ғайрат Рўзматович Мадаминов. 1985 йилда туғилган. Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, Maxтумқули кўчаси, 34-уй.

Болтаев Маҳмуджон Сабуржон ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Остона қишлоғи, рақамсиз уй.

1 март куни соат 6:00да Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида Lada Largus автомобили ва Shacman юк машинаси тўқнашиб, енгил автомобиль ёниб кетди.

Айни пайтда ҳалокат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. ФВВ фожиа юзасидан махсус телефон рақами  очган: (+998 71) 147-10-50.

Мавзуга оид