Спорт | 15:20 / 04.03.2018
6640
2 дақиқада ўқилади

Теннис турнирида бошпанасиз итлар «болбойлар» ролини бажарди

Фото: GW Comunicacao

Brasil Open турнири ташкилотчилари "болбойлар" ўрнига бошпанасиз итларни ўйинга жалб қилишди - улар теннисчиларга машғулотлар вақтида ёрдам беришди. 

Ҳозир мусобақаларда олти ит "ишламоқда" - Дуда, Габриэль, Бобби, Мел, Кика ва Тор. Мазкур ғоянинг моҳияти бошпанасиз итларга эътибор қаратиш ва уларни бошпанали қилиш. 

"Бу итларнинг ҳаёти осон кечмаган, бироқ биз уларнинг ўтмишини эмас, уларнинг ҳозир ва келажакда қанчалик фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқчимиз", - дейди акция ҳомийси Мадалена Спиназол. 

Аёлнинг сўзларига кўра, уларнинг қайси зотга тегишли экани ёки неча ёшдалиги аҳамиятсиз. Уларга ғамхўрлик қилиб, яхши овқатлантирилса, яхши ҳамроҳ бўлишади. У итлар билан ўйнаш ва янги хатти-ҳаракатларга ўргатиш мумкинлигини қўшимча қилди.

Фото: GW Comunicacao

Таъкидлаш жоизки, мазкур акция учинчи марта ўтказилиши. Ўтган йили олти итдан тўрттаси бошпанали бўлганди. 

Мавзуга оид