Грециялик таксичилар Uber’га қарши норозилик билдиришди
Грециялик таксичилар АҚШнинг Uber такси хизматига қарши намойишга чиқишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳаллий ҳайдовчилар Uber фаолиятини мамлакатга “бостириб кириш” деб аташган ва маҳаллий ҳукуматни Uber ва маҳаллий Beat такси хизматини қўллаб-қувватлашда айблашган.
Uber 2014 йилдан бери бир нечта давлат ҳукуматлари билан можаролашиб келмоқда. Маҳаллий таксичилар норозилиги ва қонунчилик талаблари сабабли Uber Таиланд, Бразилия, Вьетнам ва Испанияда тақиқланган.
Uber’нинг ҳукуматлар билан тортишувларига унинг ҳайдовчиларида махсус лицензиялар йўқлиги сабаб бўлади. Мисол учун, Исроилда Uber йўловчилардан кира ҳақи олмай, қонунни четлаб ўтган: ҳайдовчилар такси хизмати учун эмас, балки машина ресурслари сарфланганига пул олганлар.
Мавзуга оид
18:20 / 14.09.2024
Ишчи кучи камайди: Греция демографик фалокатга юз тутмоқда
00:16 / 04.09.2024
Грецияда бундан 45 йил олдин чўкиб кетган қишлоқ қурғоқчилик сабаб яна пайдо бўлди
18:32 / 29.08.2024
Грецияда машҳур сайёҳлик порти юз минглаб ўлик балиқлар билан тўлди
20:27 / 26.08.2024