Полиция Ақтўбедаги машъум автобус эгасини текширмоқда
Полиция Ўзбекистоннинг 52 фуқаросининг фожиали ўлимига сабаб бўлган ёнғин келиб чиққан автобус ҳайдовчилари ҳамда эгасини текширмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ички ишлар департаменти бошлиғи Ернат Калиакпаров бугун, 7 март куни хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, текширув ёнғин ва одамларнинг ҳалок бўлиши юзасидан қўзғатилган жиноий ишни тергов қилиш доирасида олиб борилмоқда. Уни тергов қилиш билан ИИВ тергов-тезкор гуруҳи шуғулланмоқда, у Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ишламоқда.
ИИД бошлиғининг таъкидлашича, у иш бўйича бошқа тафсилотларни тергов манфаати туфайли очиқлай олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистон фуқаролари эди. Аввалроқ Ақтўбе фожиасидан омон қолган йигит ўзи кўрган даҳшатларни баён этганди.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024