Сингапурда террорчиларга қарши ўқотар дронлар яратилмоқда
Сингапурнинг ST Kinetics қурол ишлаб чиқарувчи компанияси ўқотар қурол билан жиҳозланувчи учувчисиз учар қурилмалар қаторини яратишни бошлади. Компания ушбу дронлар устидаги ишларни Сингапур ҳукумати учун амалга оширмоқда. Режаларга кўра, бундай ҳужумкор дронлар полициячиларга террорчиларга қарши курашда ёрдам беради.
Тахмин қилинишича, қурилмалар ўқотар қурол билан жиҳозланган кичик дронлар бўлади. Айни вақтда бундай техника деярли ишлаб чиқарилмайди – ҳарбийлар катта ўлчамдаги дронларни афзал қўришади ва уларга асосан ракета-бомба қуроллари қўйилади.
Компания лойиҳа доирасида яратадиган илк қурилма 8 винтли Stinger мультикоптери бўлади. Қурилма тепловизор, юқори аниқликдаги видеокамера ва калибри 5,56 миллиметр бўлган, ўқдони 100 та ўққа мўлжалланган Ultimax 100 Mk.8 пулемёти билан жиҳозланади. Дрон тўлиқ жанговар таъминланган ҳолда 30 дақиқача парвоз қилади.
Бундай дронлар полиция бўлинмаларига зарба берувчи кўмак кўрсата олади. У самарали бўлади, чунки кўплаб жиноятчилар дронларга қарши замонавий қуролга эга эмас.
Мавзуга оид
16:17 / 04.10.2024
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди
22:34 / 30.09.2024
Илон Маск «дронлар тўдаси» ўртасида жанглар содир бўлишидан огоҳлантирди
21:03 / 31.08.2024
Сингапурда эркак хотини билан ажрашиш учун унинг машинасига каннабис ташлаб қўйгани аниқланди
14:02 / 24.08.2024