Honda Европа учун мўлжалланган янги моделини эълон қилди
Япониянинг Honda автомобил маркаси Европа бозорига ихчам электрокар чиқаришга тайёрланмоқда. Ўтган йилги Франкфурт автосалонида компания Urban EV концептуал электромобилини тақдим қилганди. Энди бу прототип Женевага олиб келинди. Бундан ташқари, Швейцариядаги моторшоуда Honda’нинг Европадаги бўлинмаси раҳбари Urban EV негизидаги электрокар яқин орада оммавий ишлаб чиқарилишини айтди.
Европада янги машинага буюртмалар олиш 2019 йилда бошланади. Машина савдога 2019 йилнинг иккинчи ярмида чиқади. Компания вакилининг таъкидлашича, прототип кўплаб ижобий фикрлар олган, шу сабабли унинг дизайни серияли версиясида сақланиб қолиши эҳтимоли катта. Бироқ машина орқага очилувчи эшиклар ва салондаги катта экрандан “маҳрум этилади”.
Машинанинг савдога чиқариладиган версиясининг куч қурилмаси ҳақида тафсилотлар йўқ. Бироқ компания Urban EV’нинг техник кўрсаткичлари ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот тақдим қилмаган.
Компания Женевада яна бир янги модел – охирги авлоддаги CR-V кроссоверининг Европага мўлжалланган версиясини тақдим қилди. Кроссовер 1,5 литрли, 190 от кучига эга, бензинда ишловчи турбомотор билан таклиф қилинади. Қўшимча ҳақ учун машинанинг 7 ўриндиқли версиясини буюртириш мумкин. 2019 йилда Европада гибрид CR-V пайдо бўлади.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024