Жаҳон | 12:48 / 08.03.2018
8955
1 дақиқада ўқилади
Туркия Африндаги амалиёт бўйича янги маълумот берди
Туркия Қуролли кучлари Бош штабидан хабар беришларича, Суриянинг Афринида амалиёт бошланганидан бери 3 мингдан ортиқ жангари «нейтрал ҳолатга келтирилди». Бу ҳақда Daily Sabah хабар бермоқда.
«Суриянинг Афринида «Зайтун новдаси» амалиёти бошланганидан бери камида 3055 террорчи «нейтрал ҳолатга келтирилди», - дея ҳарбийларнинг баёнотини келтирган нашр.
Туркия Қуролли кучлари Бош штаби 20 январь куни Сурия шимолидаги Афринда курдлар тузилмаларига қарши «Зайтун новдаси» амалиёти бошлангани ҳақида маълум қилганди.