АПЛ. "Челси" аутсайдерни кичик фарқ билан мағлуб этди
Англия чемпионати 30-турининг навбатдаги ўйини ўтказилди.
"Челси" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Виллиан ўйиннинг 25-дақиқасида мезбонларнинг ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 32-дақиқада Келли ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиб, фарқни яна ҳам оширди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голи ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ван Анхолт томонидан киритилди.
30-турдан сўнг "Челси" 56 очко билан АПЛнинг 5-поғонасини банд қилиб турибди. "Кристал Пэлас" эса 27-очко билан 18-ўринда бормоқда.
Челси – Кристал Пэлас 2:1
Голлар: 1:0 – 25 Виллиан, 2:0 – 32, автогол Келли, 2:1 – 90 ван Анхолт.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэйхилл, Дзаппакоста, Фабрегас (Педро, 88), Канте, Алонсо, Виллиан, Азар (Бакайоко, 88), Жиру (Мората, 72).
Кристал Пэлас – Хеннесси, Уан-Биссака, Келли, Томкинс, ван Анхолт, Таунсенд (Ли Чун Юн, 81), Миливоевич, Макартур, Шлупп (Ридевалд, 75), Серлот, Бентеке (Заа, 46).
Огоҳлантиришлар: ван Анхолт (59), Томкинс (86), Мората (86).
Мавзуга оид
12:56
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
10:26 / 02.09.2024
Мбаппе «Реал»да илк голларини урди, «Ливерпул» «МЮ»ни яксон этди
12:25 / 19.08.2024
«Реал» мавсумни йўқотиш билан бошлади, «Сити» ярим куч билан ғалабага эришди. Кун ўйинлари
15:02 / 20.05.2024